сизларнинг қалбларингизни улфат қилмадими?» Улар: «Ҳа шундай. Оллоҳ ва Расули фазлу марҳамат соҳибидир», дейишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Менга жавоб бермайсизларми?» (яъни мен ҳозир айтадиган ишларга рози бўлмайсизларми?) Улар: «Сизга нима деб жавоб берамиз, ё Расулаллоҳ, фазлу марҳамат Оллоҳга ва Расулига хосдир-ку», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Оллоҳга қасамки, агар хоҳласанглар: «Сиз бизнинг олдимизга борганингизда гапларингизни ҳамма ёлғонга чиқарган ҳолда эдингиз, биз эса тасдиқладик, ёрдамсиз эдингиз биз ёрдам бердик, қувғинда эдингиз биз жой бердик, муҳтож эдингиз биз ўз бағримизга олдик» дейишингиз мумкин, шундай десанглар ҳам рост айтган бўласизлар, бошқалар ҳам сизларни тасдиқлайди. Эй ансорлар жамоаси, бир қавмга Исломга кириши учун арзимас дунё матосини берганимга ва сизларнинг эътиқодингизга ишонганимга хафа бўлдингларми? Эй ансорлар жамоаси, одамлар туя, қўйлар билан кетишса-ю, сизлар уйларингизга Расулуллоҳ с.а.в. билан кетсангиз рози эмасмисиз? Агар ҳижрат бўлмаганида, ансорлардан бири бўлган бўлардим. Агар одамлар тоғ орасидаги бир йўлга юрса, ансорлар бошқасига юрса, мен албатта ансорлар билан бирга бўлардим. Ё Оллоҳ, ансорларни, ансорларнинг фарзандларини, ансорларнинг фарзандларининг фарзандларини раҳмат қилгин!» Расулуллоҳ с.а.в. гапларини тугатмасдан ансорлар қаттиқ йиғлаб юборишди, ҳатто соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетди. Улар: «Расулуллоҳ бизнинг улушимизга текканларига розимиз», дейишди. Кейин манзилларига қайтишди. Шундан кейин Расулуллоҳ с.а.в. ва қўшинлари Жиъронадан умра учун эҳром кийиб Маккага келишди. Умрани адо қилганларидан кейин Маккага Итоб ибн Усайдни волий қилдилар. Муоз ибн Жабални Маккада одамларга исломий сақофат ва таълим беришга қолдирдилар. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. ансорлар ва муҳожирлар билан Мадинага қайтиб кетдилар
84-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|